ӮЗБЕКТАБОРОНИ ТОҶИКИСТОН: РОҒУНРО ҲАТМАН МЕСОЗЕМ!
Ба унвони сомонаи мустақили интернетии «Рӯзгор.tj» номаи кушоди як гурӯҳи зиёиёни ӯзбектабори муқими Тоҷикистон, ки ба номи Президенти Ҷумҳурии Ӯзбекистон Ислом Каримов навиштаанд, расид. Мо ин номаро бо ҳамон забоне, ки навишта шудааст, яъне забони ӯзбекӣ, нашр мекунем. Ҳамзамон дар тақвияти мундариҷаи ин нома нуқтаи назари чанд тан аз ӯзбекзабонони Тоҷикистонро дар масъалаи мавриди баҳси ин нома, яъне бунёди нерӯгоҳи барқи обии Роғун бо усули чандрасонаи пешкаши шумо, муштариёни гиромӣ хоҳем кард.
ӮЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ
ИСЛОМ КАРИМОВГА ТОЖИКИСТОНЛИК
ӮЗБЕКЛАР НОМИДАН ОЧИҚ ХАТ
Тожикистон – кӯп миллатли мамлакат. Биз, бугунги кунда мустақил Тожикистон Республикасида яшаётган ӯзбеклар тожикистонликмиз ва тақдиримиз ҳам шу макон билан чамбарчас боғланиб қолган. Келажак наслларимиз ҳам соҳибистиқлол Тожикистонни ӯз диёрлари деб билишади ва унга астойдил хизмат ҳам қилаверишади.
Яқин ӯтмишда ёш Тожикистон Республикасини обод қилиш учун Совет Иттифоқи таркибидаги барча қардош эллардан кишилар, шунингдек, ӯзбекистоннинг деярли барча вилоятларидан ҳам бу ерга кӯплаб ӯзбеклар келишган эди. Эндиликда ӯз тақдирларини бу ӯлка билан боғлаган фарғоналигу ургутликлар, бухоролигу қаршиликлар мустақил Тожикистон фуқароси бӯлиб, тожикистонликка айланишди.
Тӯғри, совет даврида иттифоқдош республикалар ӯртасида фақатгина рамзий чегаралар бор эди. Тожикистонда яшаётган ӯзбекистонликлар билан бир қаторда бу маконнинг туб халқи бӯлган ӯзбеклар ҳам ӯзбекистон руҳида таълиму тарбия олишарди, барча дарсликлар, бадиий китоблар, газета ва журналлар Тошкентда нашр этилгани учун Тожикистондан кӯра ӯзбекистонни мукаммалроқ билишарди.
Ҳозир эса жонажон Ватанимиз Тожикистонда ӯзбек тилида мактаблар ӯз дастурлари асосида фаолият кӯрсатмоқда. Юртбошимиз Эмомали Раҳмон шахсан ӯзлари Турсунзода шаҳрида А. Навоий номидаги Ғончи ноҳиясидаги «Ваҳдат» номли ӯзбек тилидаги мактабларни очдилар.
Бугунги мустақил Тожикистонда кӯпгина матбуот воситалари ӯзбек тилида фаолият юритишмоқда. Тожикистонда яшаб меҳнат қилаётган ӯзбеклар Ватанимиз халқ хӯжалигининг ҳамма соҳаларида аҳил ва унумли меҳнат қилишмоқда.
Тарих ҳукми ва замона зайли билан ҳар иккала қардош республика ҳам мустақилликни қӯлга киритишди, соҳибистиқлол бӯлишди. Ҳар иккала мамлакатда яшаётган халқлар ҳам, Совет Иттифоқи таркибидаги бошқа эллар сингари ӯз тақдирларини ӯзлари белгилашдек буюк бир имтиёзга эга бӯлишди.
Дарҳақиқат, ҳеч ким икки қондошу жондош халқ – тожигу ӯзбеклар яшаётган маконлар ӯртасида қатъий чегара тортилади, деб ӯйламаган эди. Лекин, афсуски, шундай бӯлди – соҳибистиқлол давлатлар ҳудуди тиканли симлар билан иҳоталанди. Ва тақдир тақозоси билан ӯзбекистонлик тожиклар ва тожикистонлик ӯзбеклар деган нохуш атамалар пайдо бӯлди.
Давру замон билан ҳисоблашмасликнинг ҳеч бир иложи йӯқ, аслида. Қачонлардир Тожикистонга меҳнат қилиш учун келган ӯзбеклар эндиликда ҳақиқий тожикистонликка айланишди. Уларнинг ота-боболари ватани бӯлган ӯзбекистон қӯшни хорижий мамлакатлар қаторига қӯшилди.
Бугун биз – шу ерлик ӯзбеклар ҳам, қачонлардир келиб қолган ӯзбеклар ҳам – яхлит бир атама билан «тожикистонлик» деб аталамиз. Ва, албатта, шу диёрнинг фарзанди бӯла олганимиздан фахрланамиз – ҳам. Зеро, шу юрт – биз учун жон қадар азиз Ватан, унинг тупроғи муқаддас!
Тарих ҳукми шу экан: Тожикистон истиқлолияти жуда қимматга тушди, бизнинг юрт фуқаролар урушини ӯз бошидан кечирди. Халқнинг фидойи фарзанди Эмомали Раҳмон раҳбарлигида Тожикистоннинг жасур ӯғлонлари ӯз юртини ҳалокат ёқасидан сақлаб қолишди.
Ростки, мустақилликнинг дастлабки ӯн йили Тожикистон халқини яна бир синовдан ӯтказди. Ва тарихда шонли из қолдира олган бунёдкор эл бу синовдан ҳам мағруру масрур ӯта олди – Тожикистонда бирлик, тинчлик ва миллий тотувлик тантана қилди.
Янги XXI аср бизнинг Тожикистонимиз учун чинакамига янги ҳаёт асри бӯлди. Демократик тараққиёт йӯлини танлаган мамлакатимиздаги жиддий ижобий ӯзгаришлар элнинг руҳиятини кӯтариб юборди. Энг асосийси, барча тожикистонликлар учун Эмомали Раҳмон – Тожикистон Республикаси Президенти – йӯлчи юлдуз сифатида раҳнамолик қилиб, элни келажагимиз мунаввар бӯлишига ишонтира олди.
Бугунги кунда бизни, тожикистонлик барча ӯзбекларни, бир нарса – ӯзбекистон раҳбариятининг Тожикистонга қилаётган муносабати жуда ажаблантиради. Негадир, қӯшнимиз бизнинг осуда ва тӯқ яшашимизни, мустақил Тожикистонимизда бунёдкорлик юмушларига қӯл уришимизни истамаётганга ӯхшайди.
Маълумки, ӯтган икки йилнинг оғир қиши бизнинг бошимизга катта ташвишлар солди. Ишонганимиз – қардошу қондош, ён қӯшни-ю жон қӯшнимиз ӯзбекистон биздаги ӯта ташвишли вазиятга жуда бефарқ қаради: ӯз гази оқимини чеклаб қӯйди, ягона электр энергияси тармоғининг фаолиятини тӯхтатди.
Тожикистоннинг эҳтиёжни қондира оладиган газу нефт захиралари бугунча топилмай турибди. Лекин тангри ато этган бебаҳо бойлик – дарёларимизда шарқираб оқаётган сувимиз ва барча қийинчиликларни бартараф этишга қодир бӯлган бунёдкор халқимиз бор. Демакки, биз – Тожикистонни ӯз Ватани деб билган турли миллатлар – ӯз тақдиримизни фақат ӯзимиз белгилай оламиз.
Мамлакатимиз сарвари Эмомали Раҳмон бутун элни бунёдкорликка чорлади – юртимизнинг энергетик истиқлолини таъминлаш учун Роғун ГЭСини қуришимиз лозим. Бутун эл бир ёқадан бош чиқариб, бу аср иншоотини бунёд этишга отланди. Худди ана шундай қизғин бир дамда ӯзбекистон раҳбарияти бизнинг қутлуғ ишимизга қарши бӯлиб чиқди.
Негадир сиз, ҳурматли ӯзбекистон Республикаси Президенти, сарварлик қилаётган давлат бизнинг ички ишларимизга аралашишни ӯзига эп кӯрмоқда. Турли асоссиз далиллар билан Роғун ГЭСи қурилишини тӯхтатишга уриниш шундай хулоса чиқаришимиз учун асос бӯла олади.
Кескин суръатлар билан қурилаётган Роғун ГЭСи бизнинг келажагимизни мунаввар эта олади. Кимдир нималар деса, деяверсин – бу қудратли иншоотни биз бари бир, ҳеч шаку шубҳасиз, қурамиз!
Сизга очиқ хат ёзилишидан мақсад – бизга ёрдам беришни эп кӯрмасангизлар, ҳеч бӯлмаганда тинч қӯйингизлар, ӯз тақдиримизни фақат ӯзимиз яратайлик. Биз бунёдкор элмиз ва кӯзлаган режамизни, давлатимиз сарвари ҳурматли Эмомали Раҳмон бошчилигида худо хоҳласа, албатта, амалга оширамиз!
Сизга яхши қӯшничилик эҳтироми билан,
Жӯрақул АЖИБ, таниқли ёзувчи, А. Лоҳутий мукофоти лауреати, Душанбе шаҳри.
Хушвахт АБДУНАЗАРОВ, тарих фанлари доктори, профессор, Қӯрғонтепа шаҳри.
Турғунали АБДУЛЛОЕВ, қишлоқ хӯжалиги мутахассиси, Турсунзода шаҳри.
Тоҳир ОСТАНАЕВ, тадбиркор, Данғара ноҳияси.
Зебунисо САТТОРОВА, тарих фанлари номзоди, Тожикистон Маорифи аълочиси, Қӯрғонтепа шаҳри.
Раҳимжон ҲАМДАМОВ, Тожикистон Халқ рассоми, «Дӯстлик» ордени соҳиби.
Жӯрабой ТОШМАТОВ, Хатлон вилояти соҳибкорлар касаба уюшмаси раиси, Қӯрғонтепа шаҳри.
Эсонбой МУСТАФОҚУЛОВ, соҳибкор, Қӯрғонтепа шаҳри.
Алижон ЙӮЛДОШЕВ, шоир, Суғд вилояти, Ж. Расулов ноҳияси.
Маматшех БАҲОДУРОВ, Суғд вилояти, Ж. Расулов ноҳияси, «Деҳмой» деҳқон хӯжалиги аъзоси, меҳнат фахрийси.
Тошмат ТЕМИРОВ, «Дӯстлик» газетаси бош муҳаррири, Хатлон вилояти.
Жамолиддин САИДОВ, Матбуот аълочиси, меҳнат фахрийси, Суғд вилояти.
Эшбӯри ЭСОНҚУЛОВ, Хатлон вилояти Халқ Демократик партияси раиси.
Муроджон СОБИТЗОДА, Қӯрғонтепа «Дӯстлик» мачити имом-хатиби.
Ҳайдар ЖӮРАЕВ, «Халқ овози» газетаси бош муҳаррири, Душанбе шаҳри.
Адреси доимии маводи мазкур: http://ruzgor.tj/rogun/1789-2010-02-19-21-05-37.html
-
22.03.2026 15:27
344
Барқияҳои табрикӣ аз номи як қатор сарони давлатҳо ба муносибати Ҷашни байналмилалии Наврӯз
-
19.03.2026 23:10
470
Паёми шодбошии Президенти Ҷумҳурии Тоҷикистон, Пешвои миллат муҳтарам Эмомалӣ Раҳмон ба муносибати иди сайиди Фитр
-
02.03.2026 23:41
288
Тоҷикистон ва Беларус 30-солагии барқарор гардидани муносибатҳои дипломатиро ҷашн мегиранд
-
26.09.2025 12:45
1130
«Абумуслими Хуросонӣ бузургтарин қаҳрамонии миллии тоҷикон!”
-
26.09.2025 12:42
922
«Мурофиаи судии Токио»
-
07.09.2025 20:36
1233
«Шаҳрванд, сиёсатмадор, сарбоз»
-
15.03.2026 21:05
155
«Топ – 35 шарики боэътимоди сол». Ба муносибати 35-солагии Истиқлолияти давлатӣ озмун баргузор мегардад
-
24.12.2025 15:30
868
Ифтитоҳи марҳилаи дуюми ҶДММ Кока-Кола Нӯшокиҳои Тоҷикистон дар шаҳри Душанбе
-
22.12.2025 20:28
883
Форуми тиҷоратии Осиёи Марказӣ + Ҷопон
-
24.12.2025 15:28
599
Ифтитоҳи бинои нави Муассисаи давлатии Телевизиони Душанбе
-
31.08.2025 12:47
1269
Симои нави расонаҳои Тоҷикистон
-
16.10.2024 00:22
2210
Ҳукумат лоиҳаи қонуни нави матбуотро напазируфт
-
29.03.2026 14:35
346
Маълумотнома оиди парвандаҳои ҷиноятии дар суд баррасӣ ва қарори ниҳоӣ қабулгашта
-
15.03.2026 21:06
171
НАВРӮЗИ ДУШАНБЕ. Дар пойтахти Тоҷикистон барои дар сатҳи баланд пешвоз гирифтани меҳмонон омодагӣ мегиранд
-
28.02.2026 22:52
180
Дар шароити ҷаҳонишавӣ мероси миллӣ ва маънавиро ҳифз мебояд кард
-
19.03.2026 23:09
436
«Наврӯз - ҷаҳонпаҳлавони миллати мост!»
-
19.03.2026 23:06
445
Наврӯзи ҷаҳонӣ муборак бод!
-
19.03.2026 23:04
422
Наврӯз дар рӯи замин сулҳ ва дӯстӣ меофарад
-
10.12.2025 16:56
770
Вохӯрии муовини вазири меҳнат бо мушовири навтаъини Дафтари Барномаҳои САҲА
-
30.11.2025 19:46
1109
Иштироки ҳайати Вазорати меҳнат дар ҷаласаи 5-уми гурӯҳи кории муштарак оид ба мубориза бо муҳоҷирати ғайриқонунӣ
-
30.11.2025 19:44
1049
Иштироки муовини вазир дар 17-умин ҷаласаи гуруҳи кории муштараки Тоҷикистону Русия
-
28.02.2025 13:34
2183
Паёми шодбошии Президенти Ҷумҳурии Тоҷикистон, Пешвои миллат муҳтарам Эмомалӣ Раҳмон ба муносибати фарорасии моҳи шарифи Рамазон
-
03.10.2024 20:35
2255
Ҳайати Тоҷикистон дар Конференсияи вазирони маорифи давлатҳои аъзои Созмони ҷаҳонии исломӣ иштирок намуд
-
20.04.2023 15:58
3264
Иди Рамазон омаду моҳи Рамазон рафт….
-
28.02.2026 22:46
403
«Модар ягона аст, аз ӯ хабар бигир»!
-
18.05.2025 13:42
1778
Иштироки Вазири меҳнат, муҳоҷират ва шуғли аҳолии Ҷумҳурии Тоҷикистон дар машварати “Нигоҳи занон”
-
07.03.2025 12:44
1897
Ид муборак бонувону модарони азиз!
-
21.11.2025 11:56
885
Парчами Давлатии Ҷумҳурии Тоҷикистон – рамзи ифтихор, ваҳдат ва соҳибистиқлолии миллӣ
-
21.09.2025 15:10
1066
21 сентябр — Рӯзи байналмилалии сулҳ
-
10.09.2025 16:47
1055
Истиқлоли давлатӣ - неъмати бебаҳои таърихӣ ва зербинои давлатдории миллӣ
-
15.03.2026 21:02
195
Дар «Tbilisi Grand Slam- 2026» оид ба гӯштини ҷудо аз Тоҷикистон ҳафт варзишгар иштирок менамояд
-
26.07.2025 17:17
1271
«Ҷавонон ва маърифати ҳуқуқӣ!»
-
27.04.2025 14:10
1603
Медали нуқраи Сомон Маҳмадбеков ва биринҷии Абубакр Шеров
-
07.10.2019 10:46
4269
Гулханди ғунчаҳо
-
10.08.2019 09:45
4498
Баъди 15 соли даргузашти Убайд Раҷаб
-
27.07.2014 13:33
4804
Пурсишеву посухе: Халифаҳоро метавон муфассири Қуръон номид ё не?










































